Қизиқарли хабарлар
Электр зарядлаш станцияларини ўрнатиш ва улаш жараёни соддалаштирилган
  • 02.09.2024
  • 113

Май ойида Энергетика вазирлиги юридик шахслар учун станцияларни ўрнатиш ва тармоққа улаш учун рухсат олишга бир ойдан кам вақт керак бўлишини маълум қилди.

Рухсатномалар "Ҳудудий электр тармоқлари" ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан берилади.

Бундан ташқари, Тошкентда пуллик тўхташ жойлари, электр зарядлаш станциялари ва камераларни бошқариш учун масъул бўлган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади.

Tashkent Invest компанияси маълумотларига кўра, 2023 йил октябрь ойида Тошкентда 73 та зарядлаш станцияси ишлаган, бу ҳар 100 минг кишига 2,5 та станцияни ташкил этади. Шу билан бирга, пойтахтда электромобиллар ва гибридлар сони йилига 10 баравар кўпайиб, қарийб 19 мингга етди.

 

Манба: https://t.me/clearenergy/2548

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>