Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-200-сон Фармонига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул ходимларини очиқлик соҳасидаги миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар талаблари бўйича ўқитишга қаратилган онлайн малака ошириш тизимини электрон платформа асосида йўлга қўйиш юклатилган бўлиб, Агентлик томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти молиявий кўмагида давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликка масъул ходимларини ўқитишга қаратилган «E-learning» таълим платформаси ишлаб чиқилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг идоравий ҳужжат билан очиқликка оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашга масъул этиб белгиланган ходимлари платформа орқали курсларда фаол қатнашиб ўзларининг билим ва малакаларини ошириб келмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати