⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Европа тикланиш ва тараққиёт банки инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи менежери лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР:
♦ Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни юритиши, мукаммал ташкилий кўникмаларга эга бўлиши;
♦ Лойиҳаларни амалга оширишга доир талаб ва йўриқномалардан хабардор бўлиши;
♦ Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларидан хабардор бўлиши;
♦ Олий маълумотли ва лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
♦ Ўзбек (давлат) тили, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши зарур.
‼️ Лавозим вазифалари:
♦ Ўзбекистон Республикаси қонунларига амал қилган ҳолда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг тартиб-тамойили асосида лойиҳаларни юритиш;
♦ Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилган молиявий ва иқтисодий режалаштириш бўйича ишларни амалга ошириш;
♦ Прогноз ҳисоб-китобларининг тўғрилигини назорат қилиш;
♦ Тармоқ жадвалларига асосан лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;
♦ Таъминотчилар ва пудратчилар, буюртмачилар, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китобларни назорат қилиш;
♦ Компьютер саводхонлиги: Microsoft Office дастурларида ишлашни мукаммал билиши лозим.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати