Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 04.09.2024
  • 72

⚡️БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ:

▶️ Электр тармоқларини инновацион ривожлантириш бошқармаси Электр станцияларини тизимга улаш шўбасига 2 нафар мутахассис.

❗️ТАЛАБЛАР: Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши, ингилиз ва рус тилларини мукаммал билиши, электр энергиясини хусусий ишлаб чиқарувчилари билан тузиладиган шартномалар билан ишлаш, шартномалар доирасида электр тармоқ хўжалиги объектларининг қурилиш ишлари ҳужжатлари бўйича ишлаш малакасига эга бўлиши ҳамда электр энергия ишлаб чиқарувчилари ҳамда тегишли бошқармалар томонидан шакллантириладиган ҳисоботлар билан ишлаш тажриба-кўникмасига эга бўлиши лозим.

Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган мутахассис Магистрал электр тармоқларига уланадиган электр энергиясини хусусий ишлаб чиқарувчилари билан имзоланадиган шартномалар доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳолатини таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таъминлайди.

Бошқа эълонлар:«Бўш иш ўринлари» рукнида

❇️  МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz

⏺ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

⏺ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>