⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Электр энергиясини технологик сарфларини ҳамда энергия оқимларини таҳлил қилиш бўлими муҳандиси лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР: Олий техник малумотли, энергетика соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши, электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда подстанцияларида ўз эҳтиёжи ва маъмурий биноларнинг хўжалик эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши лозим.
Шу билан бирга, ўлчов асбобларининг уланиш схемаларини билиши; Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал билиши лозим; Магистрал электр тармоқларига электр энергиясининг қабул қилиниши ҳамда узатиш бўйича МЭТ филиаллари томонидан шакллантирилган ҳисоботлар тўғрилигини назорат қилиш тажриба-кўникмасига эга бўлиши лозим.
Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис асосан 110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таминлайди.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати