Бугун, 2024 йил 23 август куни соат 15:00 дан 18:00 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:
1️⃣ Саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва маҳаллийлаштириш бўлими етакчи мутахассиси лавозими;
2️⃣ Рақамлаштириш бошқармаси мутахассиси лавозими.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати