Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида яқинда бўлиб ўтган йиғилишда электромобилларни уй шароитида қувватлантириш учун тунги арзонлаштирилган электр энергияси тарифларини жорий этиш режалари эълон қилинган эди.
Сўнгги уч йилда мамлакатимизда электромобиллар сони 10 баравардан ошиб кетди ва 35 мингтага этди.
Президент энергетика тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, кўчалар ва кўп қаватли уйлар яқинида 22 кВт гача, хонадонларда эса 7 кВт гача қувватга эга янги қувватлантириш станцияларини ўрнатиш режалаштирилган. Қувватлантириш станциялари давлат ташкилотлари автотураргоҳлари, савдо марказлари, меҳмонхоналар ва дам олиш масканларида ҳам пайдо бўлади.
Манба: https://t.me/clearenergy/2532
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати