2024 йил давомида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 720,60 млн доллар бўлган 10 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2024 йил январь-июнь ойлари давомида давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 68,50 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 71,72 млн доллар (режага нисбатан 104,70 фоиз) маблағ ўзлаштирилди, яъни шу маблағ миқдоридаги ишлар амалга оширилди.
✍️ Инвестиция бош бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати