Қизиқарли хабарлар
Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизимини ишга тушириш
  • 28.06.2024
  • 396

2024 йилнинг ёзида Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими ишга туширилди. У токциклиги даражасига қараб транспорт учун чекловларни назарда тутади.

Тизимга кўра, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари экологик вазиятга қараб зоналарга бўлинади:

   ✔️ тоза / яшил зоналар

   ✔️ ўрта / сариқ зоналар

   ✔️ ифлосланган / қизил зоналар

Қандай стикерлар берилади?

Ташхис қўйилгандан сўнг ҳар бир транспорт воситасига учта рангдан бирининг экостикери берилади: ???? яшил,???? сариқ, ???? қизил.

Бу қандай ишлайди?

«Яшил»  зонага фақат яшил стикерлар эгалари, «сариқ»  зонага — яшил ва сариқ стикер эгалари кириши мумкин. Қизил стикерли машиналар фақат «қизил»  зоналарда ҳаракатланиши мумкин.

Яна нимани билиш фойдали?

   ► Автомобиль рўйхатидан ў тказилганда экодиагностика Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Аҳолига инновацион лойиҳалар ва сервис хизматларини кўрсатиш маркази» ДУК томонидан ўтказилади

   ► 3 йилгача бўлган электр транспорт воситалари ва  бензин/дизель автомобиллари эгаларига автоматик равишда яшил стикерлар берилади

   ► Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш зоналарини бузувчиларга жарима солишни режалаштирмоқдалар ва йиғилган маблағлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурларига йўналтирилади

   ► Қонунбузарларни аниқлаш учун Ўзбекистон экология вазирлиги хизмат кўрсатадиган фото ва видео назоратнинг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланилади

   ► Экодиагностика тизими 2030 йилга келиб тўлиқ ишлайди, биринчи синов ҳудуди Тошкент, кейингиси Нукус ҳисобланади

@Clearenergy га обуна бўлинг ва Ўзбекистон ва дунёнинг барча «тоза» янгиликларидан хабардор бўлиб туринг! Биз фактларни қисқа ва фойдали тарзда бериб борамиз, афсоналарни фош қиламиз.

Манба: https://t.me/clearenergy/2495

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>