Франциядаги «ахлат» дан дизайнерлик мебеллари стартапини бошлаган 4 нафар архитектордан иборат жамоа бу саволга «Ҳа» деб жавоб берди ♻️
Бизнеснинг инновацияси чиқиндиларга – қурилиш чиқиндиларига, ишлаб чиқаришда нуқсонли товарларга ва бошқа қолдиқларга иккинчи ҳаёт беришдир. Ундан француз дизайнерлари замонавий мебель ечимларини-жавонлар, тортмалар, стол ва стуллар яратадилар.
0 чиқиндилар, 0 СО2 ва осон йиғиш - «Зеро» деб номланган биринчи мебель тўплами 2022 йилда дунё юзини кўрди. Йиғилиши осон бўлган бу мебель қайта ишланган металл ва ёғочни мужассамлаштириб, харидорларга манзур бўлди.
@clearenergy #ЧистаяЭнергия #TozaEnergiya #инновации #innovatsiya #вторичнаяпереработка #ikkilamchiqaytaishlash
Манба: https://t.me/clearenergy/2487
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати