ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Қозоғистонликларга уйларига қуёш панелларини ўрнатишга рухсат берилди»
  • 10.06.2024
  • 122

Қозоғистонликлар ўз уйларига қуввати 200 киловаттдан ошмайдиган қуёш панелларини ўрнатиши мумкин бўлади, деб ёзади Tengrinews.kz “Хабар” телеканалига таяниб.

Ортиқча ишлаб чиқарилганда, фуқаролар маҳаллий энергия таъминоти ташкилоти орқали республика тармоқларига электр энергиясини сотишлари мумкин бўлади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш шарт эмас,  уларда "соф истеъмолчи" банди келтириб ўтилган.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига бундай ўзгартиришлар парламент Сенатида биринчи ўқишда қабул қилинди.

2030 йилга келиб қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобига ишлаб чиқариладиган электр энергияси улуши умумий баланснинг 15 фоизини ташкил қилиши керак. Ҳозирча бу кўрсаткич 5 фоиздан бироз юқори. Корхоналар ва фермер хўжаликлари учун қуёш панелларини ўрнатиш харажатлари молиявий операторлар орқали таъминланади.

“Бу ерда қонун 200 киловаттгача ўрнатишга имкон беради, бир уй 15-20 киловаттдан кўп эмас, балки 200 киловаттни ўрнатса ҳам, биринчи навбатда , у ўз истеъмолини тўлиқ ёпиши мумкин, ортиб қолганини сотиш орқали эса ҳатто пул ишлаш ҳам мумкин”  — деди Энергетика вазири ўринбосари Сунгат Есимхонов.

П/С : Ҳа баъзи нарсаларда "олдинда" лигинг кишига "ғурур" бағишлайди

☑️ @Energetika

Манба: https://t.me/Energetika/6910

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>