Янгиликлар
“Фарғона МЭТ” филиали: 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида тактик-ўқув машқлари ўтказилди
  • 13.05.2024
  • 53

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 22 январдаги 1-сонли буйруғига асосан,“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2024 йил 05 февралдаги 1-сон буйруғи ҳамда “Фарғона МЭТ” филиалининг 2024 йил 16 февраль кунидаги КШ–33-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида “Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти ва қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида тактик-ўқув машқлари ўтказилди.

 

“Объект ишчи-хизматчилари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзу йўналишидаги махсус тактик-ўқув машқларида Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган бошқа тузилма ва хизмат вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.

 Ўқув машқи қуйидаги ўқув нуқталарида амалга оширилди:

1-ўқув нуқтаси подстанция билан яқиндан танишиш ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда подстанция ишчи ходимларининг саф кўриги.

2-ўқув нуқтасида Подстанциясида ер силкиниши оқибатида АТ-1 167000 кВа Ф «А» трансформаторида қисқа туташув содир бўлгани ва унинг оқибатида ёнғин келиб чиққани фараз қилинди. Масъул ходимлар томонидан объектда ёнғин кўламини кенгайиб кетмаслиги чоралари кўрилди ва ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ишлари амалга оширилади. Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бригадаси томонидан ёнғин бартараф этилди.

3-ўқув нуқтасида 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида номаълум шахслар томонидан ҳужум бўлгани фараз қилинди. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан тартиббузарларни қўлга олиш ва Миллий гвардия ходимларига топшириш тадбирлари амалий ҳаракатларда кўрсатиб берилди. Ўқув машқи давомида жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари фуқаро муҳофазаси тузилмалари томонидан амалга оширилди.

 

Ўқув машғулотида Ўзбекистон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлинмаси бошлиғи майор Д.Мадаминов, “Ўзбекистон МЭТ”АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бош мутахасиси У.Раҳматов ва “Фарғона МЭТ” филиали Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи етакчи муҳандиси О.Саидов кузатувчи сифатида иштирок этиб, объект раҳбариятининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича қарорларини ва ўқув машқидаги амалий ҳаракатларини баҳолаб борди.

Объект раҳбариятидан 2 нафар фуқаро муҳофазаси тузилмаларидан 31 нафар шахсий таркиб ҳамда Ўзбекистон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 1 та техника ва 5 нафар ходим, туман тез тиббий ёрдам бўлимидан 1 та техника ва 3 нафар ходим, Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси Ўзбекистон тумани Қўриқлаш бўлимидан 1 та техника ва 5 нафар ходим, “Фарғона МЭТ” филиалидан 1 та махсус техника иштирок этди.

 

Ўқув машқлари якунида Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг қидирув-қутқарув гуруҳини тайёргарлигини ошириш, Вазиятни баҳоловчи гуруҳининг ҳаракатларини яхшилаш, тузилмаларнинг асбоб-анжомларини такомиллаштириш ҳамда бойитиш борасида тавсия ҳамда таклифлар берилди.

 

 

✍️ “Фарғона МЭТ” филиали Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>