Бугун, 2024 йил 30 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг «РОССEТИ» акциядорлик жамияти шаклидаги федерал тармоқ компанияси бош директори Андрей Валериевич Рюмин бошчилигидаги делегацияни қабул қилинди.
Учрашувда энергетика жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ATCS) қуриш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграциялаш ва юқори кучланишли электр узатиш линияларини қуриш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати