Янгиликлар
220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясининг қуввати оширилди
  • 30.04.2024
  • 80

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида юқори кучланишли подстанцияларда олиб борилаётган модернизация ишларининг навбатдаги амалиёти муваффақиятли якунланди.

Тасдиқланган инвестиция дастури режасига асосан «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли «Сардор»  подстанциясида шу кунга қадар эксплуатацияда фойдаланиб келинаётган, қуввати 125 МВА бўлган АТ-3 ҳамда қуввати 200 МВА бўлган АТ-1 автотрансформаторларининг ўтказувчанлик қувватини ошириш мақсадида, уларнинг ўрнига қуввати 250 МВА бўлган 2 та замонавий автотрансформаторлар ўрнатилди.

Эътиборингизга подстанциянинг аввалги ва кейинги ҳолатини акс эттирувчи суратларни ҳавола этамиз.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>