Электр энергиясини оддий сув ғилдираклари ва шамол тегирмонларидан тортиб, кўмирда ишлайдиган электр станциялари, қуёш панеллари, гидроелектр тўғонлари ва атом электр станцияларигача бўлган турли хил усуллар ёрдамида ишлаб чиқариш мумкин.
Биз қуйида электр энергияси учун энг қиммат нарх тўлайдиган мамлакатлар рўйхатини кўриб чиқамиз. Мисол учун, АҚШда электр энергияси учун ўртача ойлик тўлов 2023 йил сентябрь ойидаги коммунал тўловларга асосланган ҳолда ойига 149 долларни ташкил қилади. Электр нархи одатда уйнинг катталиги, унда яшовчи одамлар сонига ва штатларга қараб ўзгаради. Масалан, 3 хонали уй учун ўртача электр тўлови ойига 163 долларни ташкил этади. Бир киловатт-соат учун ўртача 16,11 долларни ташкил қилади.
Электр нархи юқори бўлган баъзи мамлакатлар статистикасига қараб чиқамиз:
Дания
Данияда электр энергияси дунёнинг деярли бошқа жойларига қараганда қимматроқ. Бир киловатт-соат учун данияликлар тахминан 0,54 доллар тўлайди. Бир қанча омиллар, жумладан, инфратузилма, география ва солиқлар бу нархнинг асосий қисмини ташкил қилади. Хусусан, Дания электр энергияси учун энг юқори солиқ ставкаларига эга. Мамлакатда электр энергияси нархининг ярми қўшимча солиқ билан боғлиқ.
Германия
Кўпгина манбаларга кўра, Германия Даниядан катта фарқ қилмаган ҳолда, электр энергияси нархи бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Немислар электр энергияси учун ўртача бир киловатт-соат учун тахминан 0,53 доллар тўлайди. Данияда бўлгани каби, Германиянинг бир киловатт-соат тарифининг ярмига яқини электр энергияси ишлаб чиқариш учун юқори солиқлар билан боғлиқлиги айтилади.
Бирлашган Қироллик
Буюк Британия аҳолиси ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун ўртача 0,48 доллар тўлайди. Гарчи Дания ёки Германия каби қиммат бўлмаса-да, Буюк Британиянинг юқори нархлари асосан уларнинг жойлашуви билан боғлиқ. Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун анъанавий қазилма ёқилғиларга боғланиб қолиш, шунингдек, нефть бозори ўзгариши электр нархининг кескин ўзгаришига олиб келмоқда.
Австрия
2022 йил ўрталарида Австрияда электр энергиясининг ўртача нархи 0,471 долларни ташкил қилди. Кейинчалик 2022 йилда Австрия ҳукумати электр энергияси учун ҳар бир хонадон учун нарх чегараси билан тажриба ўтказди, аммо бу дастур ўзини оқламади.
Италия
Италияликлар 2022 йил ўрталарида электр энергияси учун бир киловатт-соат учун ўртача 0,470 доллар тўлаган. Италия электр энергиясининг қарийб 50 фоизини табиий газни ёқишдан ишлаб чиқаради. Шу сабабли, электр энергияси нархи анча ўзгарувчандир. Бу табиий газ нархининг ўзгаришига катта таъсир кўрсатади.
Бельгия
Бельгияликлар 2022 йилда истеъмол қилган ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун 0,45 АҚШ долларидан сал кўпроқ пул тўлашган. Гарчи бу харажатнинг катта қисми солиқлар билан боғлиқ бўлса-да, Белгиянинг географик жойлашуви унинг электр энергиясининг катта қисмини қўшни давлаткарга қарам қилиб қўяди, бу эса ўз навбатида нарх қимматлашувига олиб келади.
Бермуд ороллари
Бермуд ороли аҳолиси 2022 йилда бир киловатт-соат электр энергияси учун ўртача 0,395 доллар тўлаган. Дунёдаги энг кичик мамлакатлардан бири бўлган Бермуд оролининг эр майдони 53,2 км² (20,5 мил²) ни ташкил қилади ва 65 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундай қилиб, мамлакатда қуёш массивлари, шамол фермалари ёки атом иншоотлари каби йирик электр станциялари учун зарур бўлган жой йўқ. Бундан ташқари, дарёларнинг бўлмаслиги гидроенергетика вариантини йўққа чиқаради. Шунинг учун мамлакат фақат импорт ва қиммат ёқилғига таянади.
Испания
Испания фуқаролари ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун тахминан 0,26 доллар тўлашлари мумкин. Дания ва Германияни ҳисобга олмаганда, бу харажат бошқа Европа мамлакатларига қараганда анча юқори.
Руанда
Руанда Африкадаги энг қиммат электр энергиясига эга давлат. Руанда фуқароларига бир киловатт-соат учун тахминан 0,235 доллар тушади. Бу, шубҳасиз, Европанинг аксарият мамлакатларидаги нархлардан паст бўлса-да, АҚШ, Эрон ёки Саудия Арабистони каби нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлардагидан сезиларли даражада юқори ҳисобланади.
Сардорбек Поёнов, Аброр Содиқов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА.
Манба: https://uza.uz/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати