Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида меҳнат фаолияти олиб бораётган кўп минг сонли ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан 2020/2021 янги ўқув йили бошланиши олдидан 3 нафар ва ундан кўп мактаб ёшидаги фарзандлари бўлган ходимлар рўйхати шакллантирилиб, ишчи-ходимларнинг биринчи синфга борадиган бир нафар фарзандига ўқув қуроллари совға тарзида тақдим этилмоқда.
«Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан ишчи-ходимлар 15 нафарининг фарзандларига, жумладан 10 нафар биринчи синфга бораётган ва 5 нафар кам таьминланган оилалар фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилди.
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан 11 нафар биринчи синфга борадиган болажонларга ўқув қуроллари жамланмаси топширилди.
«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 18 нафар ходимларнинг фарзандларига мактаб учун 20 хил турдаги ўқув қуроллари тарқатилди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг 2019–2021 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 7.9-бандида “...дарсликлар ва ўқув қуроллари қийматини қоплаш учун моддий ёрдам ажратилади”, деб белгиланган.
Батафсил маълумотлар uzbekistonmet.uz веб-саҳифасида: http://uzbekistonmet.uz/uz/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати