ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади:
  • 16.04.2024
  • 155

1️⃣ 1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилади.

✔️Бунда, 1 млнга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисобланади.

2️⃣ Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг миқдорда бир марталик компенсация ажратилади.

Ушбу компенсация орқали, қарийб 1,5 млн. кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади.

• Мазкур компенсация “маҳалла еттилиги” хулосалари асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади.

Бунда, “маҳалла еттилиги” томонидан муҳтож оилалар рўйхатлари уйма-уй юрган ҳолда шакллантирилади.

3️⃣ Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

• табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

• электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

⚡️Ижтимоий меъёрдан ортган истеъмол учун компенсация олиш учун эҳтиёжманд оила «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ариза беради ва компенсация кейинги ойда ҳақиқий истеъмолидан келиб чиқиб тўлаб берилади.

Мазкур компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.

Манба: https://t.me/ijtimoiyhimoya_official/1069

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>