Янгиликлар
Акциядорлик жамиятининг ишчи тартибдаги йиғилишларида энергетика соҳасидаги инновацион янгиликлар хусусида маълумот бериб бориш анъанаси давом этмоқда
  • 15.04.2024
  • 48

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг бошқаруви раиси ҳамда бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бошчилигида ўтказилаётганган ишчи тартибдаги йиғилишларда «Энергетика соҳасини рақамлаштириш: соҳага татбиқ этилаётган инновацион ишланмалар ва уларнинг мавжуд тизим фаолияти билан интеграцияси» мавзусидаги маълумотлар билан таништириб бориш анъанаси давом эттирилмоқда.

⚡️ Илмий-амалий машғулотларни техника фанлари номзоди Исо Садуллаев олиб бормоқда.

Шунингдек, йиғилишларда 2030 йилгача Ўзбекистонда рақамлаштирилган энергетика объектларининг иш фаолиятидан кутилаётган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар таҳлил этиб борилмоқда.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>