Янгиликлар
Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши «қониқарли» деб топилди
  • 07.04.2024
  • 58

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022–2024 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг видео-конференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Акциядорлик жамияти таркибидаги барча филиал раҳбарлари, делегатлар, касаба уюшма аъзолари иштирок этишди.

Конференцияга «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Х.Б.Элмуродов раислик қилди. Холиқ Бобоёрович 2023 йилда Акциядорлик жамиятида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар бўйича БКУҚ раиси Н.Ж.Хидирова ҳисобот берди. Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи икки томонлама Комиссия томонидан тузилган далолатнома мазмуни ўқиб эшиттирилди.

Конференцияда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бирлашган касаба уюшма қўмитаси аъзоларининг 5 нафари бошқа ишга ўтгани сабабли қўмита аъзолигидан чиқарилиб, уларни ўрнига янги аъзолар сайланди. Шунингдек, Марказий аппарат касаба уюшма қўмитасининг таркибига ҳам ўзгартириш киритилди. Марказий аппарат касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Хаджимуратова бошқа ишга ўтгани туфайли, унинг ўрнига Молиявий пул оқимлари бошқармаси бошлиғи Э.Дустияров раис этиб сайланди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилишига «қониқарли» деб баҳо берилди. Барча филиалларнинг делегатлари ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари конференция ишида фаол иштирок этишди. Йиғилиш якунида кўплаб саволларга жавоблар олишди.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>