Лойиҳалар
UZBEKISTONMET.UZ:«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
  • 14.09.2020
  • 897

ЛОЙИҲА НОМИ: ««Тахиатош иссиқлик электр станцияси»дан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача 220 кВли электр узатиш линиясини қуриш» инвестицион лойиҳаси;

ҲУҚУҚИЙ АСОС: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 июндаги ПҚ-2541-сонли қарори;

ҲУДУДИЙ ҚАМРОВИ: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари;

ЛОЙИҲА МАҚСАДИ: Республикамизнинг шимолий-ғарбий энерготизими истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилигини ошириш; ҳудудда электр энергияси танқислигини камайтириш;  «Навоий тоғ-кон металлургия комбинати» ва бошқа тоифаланган объектлар электр таъминоти ишончлилигини ошириш;

АМАЛИЁТ КЎРСАТКИЧЛАРИ: 1241 дона (Амударёдан ўтиш жойларида 72 метрли) таянч устунлари ўрнатилди; 364 км узунликдаги 220 кВли ҳаво линияси қуриб битказилди; электр тармоғи кучланиш остида синов амалиётидан муваффақиятли ўтди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>