Қизиқарли хабарлар
Қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарганда уларнинг қувват бериши доимий эмаслиги муаммоси мавжуд
  • 14.03.2024
  • 480

Шунинг учун электр энергияси ортиқча бўлганда уни сақлаш, сўнгра ушбу сақланган энергияни керакли миқдорда сарфлаш зарур.
Энергия сақлагич бу — энергияни турини ўзгартирмаган ҳолда қабул қиладиган, сақлайдиган ва фойдаланиш учун ажратадиган қурилма. Энергия сақлагичлар сақланадиган энергия миқдори, унинг тўпланиши ва чиқиш суръатлари, солиштирма энергия ҳажми (сақланган энергия зичлиги), уни сақлаш мумкин бўлган муддатлари ва бошқа параметрлари, шу жумладан ишлаб чиқариш ва таъмирлашнинг ишончлилиги ва сарфланиши билан ажралиб туради.
Энергия сақлагичлар 3 асосий гуруҳга бўлинади: энергияни сақлаш ускуналари (электр аккумуляторлари, ҳажмли ва индуктив сақлагичлар), механик энергия сақлаш қурилмалари (статик ва динамик) ва иссиқлик энергиясини сақлаш (фазали ўтиши бор бўлган ёки бўлмаган) ускуналари.

Манба: https://t.me/clearenergy/2420

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>