“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2023 йил учун Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси молиявий-хўжалик фаолияти бўйича режа ва ҳақиқий амалдаги кўрсаткичлар таҳлили бўйича маълумот
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2023 йил давомида мамлакатимиз ва унинг ташқарисида электр энергиясини харид қилиш ҳамда сотиш, транзит, экспорт ва импорт амалиётлари бажарилди. 2023 йил учун энг асосий молиявий-хўжалик фаолияти бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилиши, яъни сарҳисоб таҳлилини қуйидаги жадвал орқали кўришимиз мумкин:
млн.сўм
|
Кўрсаткичлар номи |
Бизнес режа бўйича |
Ҳақиқатда |
% |
1 |
Маҳсулотлар сотишдан тушган соф тушум |
29 954 159 |
30 759 328 |
102,7 |
2 |
Сотилган маҳсулотлар таннархи |
32 599 365 |
33 008 340 |
101,2 |
3 |
Давр харажатлари, шу жумладан |
416 075 |
380 814 |
91,5 |
4 |
Сотиш харажатлари |
43 304 |
21 733 |
50,1 |
5 |
Бошқарув харажатлари |
79 744 |
82 159 |
103,0 |
6 |
Бошқа операцион харажатлар |
293 027 |
276 921 |
94,5 |
7 |
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари |
171 773 |
138 959
|
80,8 |
8 |
Молиявий фаолиятнинг даромадлари, шу жумладан |
25 000 |
145 329
|
581,3 |
9 |
Дивидендлар шаклидаги даромадлар |
|
985 |
|
10 |
Фоизлар шаклидаги даромадлар |
|
6 055 |
|
11 |
Валюта курси фарқидан даромадлар |
25 000 |
138 288 |
553,1 |
12 |
Молиявий фаолият бўйича харажатлар |
417 018 |
553 637 |
132,7 |
13 |
Фойда солиғини тўлангунга қадар фойда (зарар) |
-3 478 299 |
-2 899 175
|
83,3 |
14 |
Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) |
-3 478 299 |
-2 899 174,618
|
83,3 |
2023 йил молиявий фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, соф тушум режага нисбатан қарийб 102,7 фоизга бажарилган, сотилган маҳсулотлар таннархи эса режага нисбатан 1,2 фоизга кўп харажат қилинган.
Бундан ташқари, 2023 йил давр харажатлари 8,5 фоизга режага нисбатан камроқ амалга оширилган, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари эса режага нисбатан 70,6 фоизга бажарилганлигини кўришимиз мумкин. Якуний молиявий ҳолат эса, яъни 2023 йил якунларида жамият режага нисбатан 16,7 фоизга камроқ соф зарар кўрган.
Акциядорлик жамияти келгусида молиявий ҳолатини барқарор сақлаб туриши учун маҳсулот таннархини камайтириш ва, бундан ташқари, ҳар бир сотиладиган тайёр маҳсулот бирлиги учун белгиланган савдо устамаларини кўтариш орқали эришиш мумкин.
✍️ Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати