Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Корхонамизга хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо ип йигирув ускуналари олиб келинган бўлиб, улардан фойдаланиш учун доимий электр энергияси етказиб берилиши лозим...»
  • 11.03.2024
  • 176

Мурожаат эгаси: Турдиев Умиджон Обитович, «WBM ROMITEX DIROMM» МЧЖ.

Электрон почта: wbm.romitex@mail.ru

Мурожаат мазмуни: «WBM ROMITEX DIROMM» масъулияти чекланган жамиятининг асосий иш фаолияти ип йигирув фабрикасидан иборат бўлиб, ҳозирги кунда 950 нафардан ортиқ ишчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, туманнинг экспорт салоҳиятини юқори ўринда тутиб келмоқда. Жамият ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида Германия ва Туркия давлатларида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо ип йигирув ускуналари олиб келинган бўлиб, улардан фойдаланиш учун доимий электр энергияси етказиб берилиши лозим.

Ўз навбатида, техник шарт-шароитлар электр таъминотида кескин ва режасиз узилишлар мазкур ускуналарининг тез вақт оралиғида ишдан чиқишига ва ишлаб чиқарувчи корхона томонидан кафолат даври мобайнида ҳам таъмирлаб берилишини таъминламаслигига сабаб бўлмоқда.
Электр таъминоти корхонаси билан 2024 йил январь ойида тузилган “Улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” шартномасининг 4.1-банди, 2-қисмида “сифат кўрсаткичлари амалдаги давлат стандартларига (ГОСТ 32144-2013 ва ГОСТ 13109-97) мувофиқ ўрнатилган тартибда электр энергиясини олиш”, 3-қисмида “электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатилиши ёки тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш” каби Истеъмолчи корхона, яъни «WBM ROMITEX DIROMM» масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқлари белгилаб қўйилган.
Шунга қарамасдан, Сиз раҳбарлик қилиб келаётган «Таъминотчи» корхона томонидан 2023 йил ва 2024 ўтган даврида бир неча маротаба олдиндан хабар қилинмасдан электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш ёки тўхтатиб қўйиш амалга ошириб келинмоқда.
Натижада, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиб келинаётган замонавий асбоб ускунлар яроқсиз ҳолатга келиб, Жамият фаолиятида узилишларга ва катта миқдорда моддий зарар етказилишига, бундан ташқари, 2.8 млн долларлик экспорт шартномаларини ўз вақтида бажарилишига тўсқинлик қилинишига сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли, «WBM ROMITEX DIROMM» масъулияти чекланган жамияти ип йигирув фабрикасига узлуксиз электр энергияси етказилиши ва режали электр узилишлар графигини олишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Турдиев Умиджон Обитович ҳамда «WBM ROMITEX DIROMM» МЧЖ раҳбарияти ва жамоаси, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади ва бу жараённи олдиндан билиш, шунингдек, ундан истеъмолчиларни хабардор қилишнинг имкони йўқ.

Чеклов ва таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳақидаги эълон ва хабарлар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифаларида, бундан ташқари, энергетика тизими ташкилотларининг барча электрон ахборот ресурслари орқали эълон қилиб борилмоқда. 

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишингиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/25111

Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935 

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Марказ Энергетика вазирлиги тузилмасига киради. Энергетика вазирлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади. Унинг таркибий тузилмасига кирувчи минтақавий бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори.

Манба: https://www.lex.uz/docs/6058685

Сайт саҳифаларида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2451

Ҳурматли фуқаро, Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истиқбол кўчаси, 21

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
 

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>