Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 26.02.2024
  • 164

⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️  Электр тармоқларини эксплуатация, уланиш ва қабул қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозими.

❗️ТАЛАБЛАР:  Олий маълумотли (электр энергетикада техник-муҳандислик йўналиши); Энергетика тизими корхоналарида 5 йил ўрта бўғин раҳбар лавозимларида самарали иш стажига эга бўлиши; Электр энергетика тизимининг 110–220–500 кВ кучланишли подстанция ҳамда электр узатиш ҳаво тармоқларида муҳандис-техник лавозимларида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши; Компьютерда ишлашни мукаммал билиши (Microsoft Office, Еxсel, Word, Power Point); Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида ишлаш кўникмаларига эга бўлиши; Меҳнат фаолияти юзасидан хизмат сафарларига тайёр бўлиши; Давлат тилини билиши (ёзма ва оғзаки нутқ, рус ва инглиз тилларини билиши устунлик беради) зарур.

⇒ Бундан ташқари, "Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” бўйича V гуруҳга эга бўлиши; “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни билиши; “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни билиши; “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси қонунини билиши; Энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.

Бошқа эълонлар: ⇒  «Бўш иш ўринлари» рукнида

❇️  МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615. Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz

✔️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

✔️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>