Янгиликлар
Энергетика соҳасига рақамли технологиялар татбиқ этилиш жараёни ҳақида илмий-амалий машғулот ўтказилди
  • 26.02.2024
  • 60

Бугун, 2024 йил 26 февраль куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан видеоконференцалоқа орқали ўтказиладиган ишчи тартибдаги йиғилиш «Рақамли технологияларнинг энергетика соҳасига татбиқ этилиши» мавзусидаги маъруза билан бошланди.

⚡️ Илмий-амалий машғулотни техника фанлари номзоди Исо Садуллаев олиб борди.

Ишчи мажлисдан олдин қисқа вақт давом этган илмий-амалий машғулотда мутахассис тўлиқ рақамлаштирилган ва қисман рақамлаштирилган энергетика объектларининг фарқи ва иш принциплари, бундан ташқари, айни пайтдаги истиқболли режаларга мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистонда рақамлаштирилган энергетика объектларининг иш фаолиятидан кутилаётган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>