Пекинда жойлашган Crossboundaries архитектура студияси қайиқни қуёш энергияси билан қувватланувчи сузувчи уйга айлантирди.
60 квадрат метрлик уй «Fàng Sōng» деб номланди. У кунига 50 километргача масофани босиб ўтиши мумкин ва шу билан бирга, у тўлиқ қуёш батареялари ёрдамида ишлайди. Панеллар тўплами март ойидан ноябр ойигача қайиқнинг мустақил бўлишига имкон беради.
Бўш жойни тежаш учун қайиқ ўзгарувчан мебеллар билан жиҳозланади.
Манба: https://t.me/clearenergy/2310
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати