Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги “Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 513-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2023 йил 6 октябрь санасида имзоланган 196-сонли буйруғи асосида «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Машғулотларда Филиалда меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи-ходимлар ҳамда қўриқлаш бўлинма вакилларининг фавқулодда ҳолатда авария оқибатларнини бартараф этиш бўйича тайёргарлик даражаси ўрганилди. Бундан ташқари, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинма ҳамда махсус гуруҳларнинг шартли душман босқинига қарши кураш бўйича билим ва кўникмалари таҳлил этилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати