⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Мисол учун, Қамчиқ давонидан ўтувчи 500 кВ кучланишли, техник муҳандислик номи Л-524 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғининг фавқулодда ўчишини олдини олиш мақсадида «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Ҳаво линиялар хизмати ходимлари томонидан навбатдан ташқари назорат кўриги ўтказилди.
✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати