Янгиликлар
Муҳим инфратузилмани террористик ҳужумлардан ҳимоя қилиш бўйича миллий хабардорликни ошириш семинар-тренинги
  • 19.12.2023
  • 61

2023 йил 13-15 декабрь кунлари Тошкентда муҳим инфратузилмани террорчилик хуружларидан ҳимоя қилиш бўйича Миллий семинар бўлиб ўтди. ЙХҲТ ПРОТEСТ лойиҳаси кўмагида ташкил этилган ушбу муҳим тадбирда етакчи мутахассислар, жумладан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали Хавфсизлик ва махсус ишлари гуруҳи етакчи мутахассиси Муроджон Машрабович Туйчиев иштирок этди.

Тренинг давомида Даниел Голстон, ЙХҲТнинг терроризмга қарши бўлимининг катта дастур ходими, Элис Волкен, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссияси раҳбари ўринбосари, Олга Ланченко, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармасининг Дастур бошқаруви ходими каби халқаро эксперт ва мартабали меҳмонлар ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар.

Сессиялар давомида ЙХҲТ мажбуриятлари ва фаолиятига, шунингдек, муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш мавзулари кенг қамраб олинди. Объектларнинг тоифаларга бўлиниши ва заифлиги, террорчилик таҳдидларини камайтириш усуллари ва турли тармоқларнинг ўзаро боғлиқлиги муҳокама қилинди.

Ушбу тадбир муҳим инфратузилманинг хавфсизлиги ва эҳтимолий таҳдидлардан ҳимояланишини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>