Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанция ҳамда электр тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 15.12.2023
  • 111

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Мисол учун, 220/110/35/6 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида навбатдаги назорат кўриги ўтказилиб, унда элегазли ўчиргичларнинг босими ва иситиш тизими, шу билан бирга, автотрансформаторларнинг мой сатҳ меъёрлари назорат текширувидан ўтказилди. Бундан ташқари, 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-17-Б-220 бўлган электр узатиш ҳаво тармоқлари тепловизор кўригидан ўтказилди.

✍️ «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали

Facebook  ‖  Instagram   ‖ Youtube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>