Янгиликлар
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида олиб борилган қурилиш-монтаж ишлари муваффақиятли якунланди
  • 14.12.2023
  • 61

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 декабрь куни соат 12:00 дан 16:00 гача (айрим техник сабабларга кўра режадаги соатлардан бироз кечроқ)  220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида қурилиш-монтаж ишларини муваффақиятли якунланди. Айни пайтда вақтинча тармоқдан узилган Нишон тумани истеъмолчилари, шу жумладан, Нуристон қўрғончасининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларга тақсимловчи тармоқлар орқали кучланиш бериш ишлари амалга оширилмоқда.

❗️Ҳурматли истеъмолчилар, совуқ об-ҳаво кунларида юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

✍️ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали

Facebook  ‖  Instagram   ‖ Youtube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>