▶️ Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
➖мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари, об-ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида электр энергиясидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради.
Бундай пайтларда электр энергиясидан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишингизни, зарур бўлмаган ҳолларда эса, электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишингизни сўраймиз.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/9925
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати