Янгиликлар
Диққат, эълон! Нишон туманида янги қурилаётган қуёш электр станциясини умумтизимга боғлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин
  • 11.12.2023
  • 127

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ–191-сонли қарори асосида Нишон туманида янги қурилаётган, қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектрстанцияси ҳамда «Талимаржон ИЭС» АЖнинг 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш зарурияти туфайли, 110 кВ кучланишли  Фарҳод-1 ва Фарҳод-2 линиялари устидан кесиб ўтаётгани сабабли, эртага, 12 декабрь куни 09:00 дан 14:00 гача техник номи Нишон-1 ва Нишон-2 бўлган 110 кВ кучланишли  электр узатиш ҳаво тармоқлари вақтинча тармоқда узиб турилади.

110 кВ  кучланишли Фарҳод-1, Фарҳод-2 электр узатиш ҳаво тармоғи Нишон-1 ва Нишон-2 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғининг (отпойка) шаҳобчаси орқали таъминлангани сабабли, белгиланган ишлар хавфсиз бажарилиши учун, Нишон тумани истеъмолчилари, шу жумладан, Нуристон қўрғончасининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар кучланишсиз қолиши мумкин.

❗️Ҳурматли истеъмолчилар, совуқ об-ҳаво кунларида юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Қашқадарё вилояти истеъмолчиларининг қиш мавсумида электр таъминоти ишончлилигини ошириш учун амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари эртага, 12 декабрь куни тўлиқ якунланишини маълум қиламиз.  Эртага 5 соат давомида вақтинча тармоқдан узиб туриладиган истеъмолчилардан барча эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз.

✍️ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали

 

Facebook  ‖  Instagram  ‖ Youtube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>