Янгиликлар
Диққат, эълон! 9 декабрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар 35 кВ кучланишли Л-Лангар линияси тармоқдан узилиб, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади
  • 07.12.2023
  • 93

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали шуни маълум қиладики, 220 кВ кучланишли Амир Темур-2 электр узатиш ҳаво тармоғига оптик толали алоқа кабелини (ВОЛС) тортиш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида 110/35/10 кВ кучланишли "Қорасув" подстанциясидан чиқувчи 35 кВли Л-Лангар электр узатиш линияси 9 декабрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар тармоқдан узиб турилади.

Қурилиш-монтаж амалиётлари бажарилаётганда Қамаши туманидаги Чангак, Қизилқишлоқ, Довуд, Бобуртепа, Элобод, Қишлиқ, Ўртадара, Чуқурқишлоқ, Кўкбулоқ, Теракли, Олмос, Каттаўра маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудларидаги истеъмолчилар электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

⚡️ Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Facebook  ‖  Instagram  ‖ Youtube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>