Янгиликлар
uzbekistonmet.uz: ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИГА МУВОФИҚ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ШАФФОФЛИГИ ТАЪМИНЛАНИБ, ШАРТНОМАВИЙ КЕЛИШУВЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА
  • 05.08.2020
  • 1024

   Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти стратегик аҳамиятга эга корхоналар рўйхатига киритилган бўлиб, давлат харидлари тизимининг шаффофлиги ва хўжалик маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаши, давлат харидларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга масъул хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.

 

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3487-сон қарорининг Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг рўйхат иловаси, 4-қатор (жами 24 та корхона): 

   https://lex.uz/ru/

 

 
 Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ электр энергиясини юқори кучланишли ҳаво линиялари орқали транспортировка қилиш, соҳанинг мазкур тармоғидаги йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, юқори кучланишли ҳаво линиялари ва подстанцияларга хизмат кўрсатиш, модернизация дастурларини амалга ошириш, шунингдек, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, ўз фаолияти доирасида давлат харидларини амалга оширади.

   Ушбу жараён давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда самарадорлигини ошириш, давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4544-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади: 

   https://lex.uz/ru/

 

 

   Жамият таркибидаги Молиявий бошқарув, бизнес этика ва шаффофлик бўлими Харидлар, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг https://exarid.uzex.uz ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида саноат соҳасидаги кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва кичик бизнес субектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида яратилган http://www.cooperation.uz махсус савдо майдончасига ўз харид эълонларини жойлаштириб бормоқда.

 

   Эслатиб ўтамиз, http://www.cooperation.uz махсус савдо портали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаби юқори маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4302-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 833-сон қарорига мувофиқ фаолият юритади.

   Бир сўз билан айтганда, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг харид жараёнлари расмий телеграм канали саҳифаларидан ташқари Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги «Инвестиция салоҳияти» рукни, «Лойиҳалар», Тендерлар», «Асосий ишлаб чиқариш» ҳамда «Эълонлар» нимрукнлари орқали мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда:

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

 

   Қувонарлиси шундаки, электрон харидлар савдо майдонлари кўп томонлама қулай ва, энг муҳими, мамлакатимизда олиб борилаётган коррупцияга қарши кураш ислоҳотларининг биринчи рақамли тамойилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Жамият бошқарув раисининг 2020 йил 20 майдаги 144-сонли буйруғига асосан «Ўзбекистон МЭТ» АЖда Идоравий танлов комиссияси қайта тузилган бўлиб, унда 23 нафар Жамият ходимлари харид жараёнининг бевосита иштирокчиси сифатида ҳар бир харид эълони, унинг техник талаблари ва белгиланган шартларга мувофиқ юборилган таклифлар билан танишиб борадилар.

 Cooperation.uz расмий телеграм каналининг хабар беришича, 2020 йил 4 август санасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Маҳсулотлар харид қилиш бўйича етакчи тармоқ корхоналари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, 0,8 млрд сўмлик жами 16 та шартнома имзолашга муваффақ бўлган.

 
Бундан олдинроқ, яъни жорий йил 23 июлдаги статистик маълумотларга кўра, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ , 0,9 млрд сўмлик, жами 2 та йирик шартнома имзолаган.

 

   Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, энергетика соҳасида, хусусан электр таъминоти соҳасида муҳим аҳамият касб этган йирик лойиҳаларни амалга ошираётган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш билан бирга пул маблағларини мақсадли сарфлашга йўналтирмоқда. Бу, ўз навбатида, соҳа ривожи, барқарор ва самарали фаолият учун хизмат қилади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>