Финляндия компанияси муҳандислари деворга ёки ҳатто мебелга ёпиштириш мумкин бўлган картон қоғоздек қалинликдаги янги иситиш плёнкасини ишлаб чиқдилар. У ламинат панелга ўхшайди, лекин унинг ичида юпқа симлар тармоғи мавжуд бўлиб, у ёқилгандан кейин бир неча дақиқада иссиқлик ҳосил қила бошлайди.
Ҳалиа номли янги турдаги қурилма 2024 йилда сотувга чиқади. Иситиш элементларининг қалинлиги миллиметрдан кам бўлганлиги сабабли, улар деярли ҳар қандай материалга, шу жумладан матога жойлаштирилиши ҳам мумкин. Шу сабабли улар юзага яқин ва катта майдонда жойлашганлиги учун хонани деярли бир зумда иситиши мумкин.
Maнбa: https://t.me/clearenergy/2258
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати