Янгиликлар
«Хавфсизлик техникаси куни» тадбирлари ўтказилди
  • 15.11.2023
  • 124

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали директорининг 2023 йил 2 ноябрь санасидаги 175-сонли буйруғига асосан Самарқанд вилоятида жойлашган юқори кучланишли подстанция ҳамда электр тармоқлари объектларида «Хавфсизлик техникаси куни» тадбирлари ўтказилди.

Жорий йилда ушбу тадбирларини ўтказиш бўйича «Самарқанд МЭТ» филиали бош муҳандиси томонидан тасдиқланган жадвалга асосан барча подстанцияларда мавжуд техник-муҳандислик кўникмаларни такрорлаш бўйича хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, хавфсиз иш шароитини яратишни назорат этиш, ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️ Бундан ташқари, Филиал таркибига кирувчи подстанциялар ҳамда барча таркибий бўлинмаларда тадбир давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
 
✍️  “Самарқанд МЭТ” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>