Янгиликлар
Акциядорлик жамияти ходимларининг ахборот ва киберхавфсизлик борасида билим-малака ҳамда кўникмаларини янада оширишга қаратилган семинар-тренинг тадбири ташкил этилди
  • 02.11.2023
  • 75

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-764-сонли “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунга асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимларининг ахборот ва киберхавфсизлик борасида малакалари, билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида семинар-тренинг тадбири ташкиллаштирилди.

Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Артиков Собиржон Садуллаевич томонидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖда ахборот ва киберхавфсизлик ҳамда интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш, ахборот технологиялари соҳасидаги қурилмаларида эксплуатация ишларини тўғри ташкил этиш, ахборот ва киберхавфсизлик бўйича лойиҳаларни ўрнатилган тартибда қатъий назоратга олиш, Жамиятнинг ахборот ва киберхавфсизлик чора-тадбир режаси дастурида доирасида белгилаб олинган вазифаларни муддатида бажарилишини таъминлаш, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан чиқарилган фармон, қарор ва баёнларда юклатилган топшириқлар ижросини бажарилиши юзасидан тегишли чоралар кўриш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизликга қўйилган барча топшириқлар, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан қўйилган барча топшириқларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Ахборот ва киберхавфсизлик соҳасига оид семинар-тренинг тадбирини ташкиллаштиришда “Киберхавфсизлик маркази” ДУК мутахассиси Аюбджанова Венера Усмановна ҳам қатнашди. Мутахассис томонидан Акциядорлик жамиятида ахборот ва киберхавфсизлик бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ва Жамият ходимлари учун муҳим бўлган ахборотлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Шунингдек, ахборот ва киберхавфсизликга доир лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш, Жамиятда мавжуд ахборотлаштириш объектларини, тизим ва ресурсларини ахборот хавфсизлиги жиҳатдан ҳимояланганлигини аниқлаш ҳамда мавжуд тизим ва ресурслардан самарали фойдаланиш мамлакат хавфсизлигини ва ахборотлашган жамиятни муваффақиятли шакллантиришини таъминлаши, мавжуд муаммоларни ахборот ва киберхавфсизлик бўйича давлат стандартларига ёндашган ҳолда амалга ошириш, модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда ходимларни ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш, шу жумладан, халқаро сертификатларга эга ўқув курсларида қатнашишларини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Акциядорлик жамиятида ахборот алмашинув тезлиги, интернет тармоғига қандай хавфсизликлар таҳдид солиши ва уларни ечими, муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари киберхавфсизликни таъминлаш, ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илғор тажрибалар билан таништирилди ҳамда мавжуд ахборотларга ноқонуний кириш, улардан фойдаланиш ва ўзгартириш, йўқотиш каби муаммолардан ҳимоя қилиш мақсадида долзарб масалалар кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, Акциядорлик жамиятига Ахборот ва киберхавфсизлик бўйича масул мутахассисларни ҳам жалб қилиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

 

Шаҳзод Таштаев, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот ва киберхавфсизлик бўлими мутахассиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>