Бўш иш ўринлари
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ
  • 06.11.2023
  • 437

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади:

⇒ 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига жами 13 та бўш иш ўринлари мавжуд:

13 та бўш иш ўрни мавжуд:

1. Ички аудит хизмати бошлиғи – 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

2. Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси етакчи мутахассиси – 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

3. Юридик бошқарма 2-тоифали юрисконсулти - 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

4. Ахборот ва киберхавфсизлик бўлими бошлиғи – 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

   етакчи мутахассиси – 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

5. Ситуацион таҳлил бошқарма бошлиғи – 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

    бош мутахассиси – 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

6. Йиғма ахборот-таҳлили бошқармаси бошлиғи – 1 нафар олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

7. Реле ҳимояси ва автоматика бўлими шўба бошлиғи – 2 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

   етакчи муҳандиси – 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

   лаборатория бошлиғи – 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

8. Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси  мутахассиси - 1 нафар - олий маълумотли ва иш тажрибасига эга.

 

✅ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг чораклик ва ҳар ойда янгиланиб борадиган маֹълумотларини Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали орқали кузатиб боринг!

«Бўш иш ўринлари» рукни

⇒  “Мурожаатлар” рукни

‼️ Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

Ходимлар билан ишлаш бошқармаси:

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, аксарият номзодлар учун олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz/

Электрон почта: kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>