Форум ўз ишини ялпи мажлис билан бошлади. Унда халқаро ва хорижий амалиёт, илғор тажрибалар мисолида коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларнинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига бағишланган тақдимотлар қилинди.
Форум доирасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Минтақавий платформанинг ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур платформа Марказий Осиё давлатлари томонидан БМТ Коррупцияга қарши Конвенцияси қоидаларини янада самарали амалга оширишга кўмаклашиш, бу борада минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Манба: https://t.me/antikor_uzb/2481
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати