Янгиликлар
«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида ахборот берилди
  • 03.11.2023
  • 99

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9  тўлқинларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган мажлисда энергетика соҳаси вакилларига берилган топшириқлар ижроси, мамлакатимизнинг гидроэнергетика салоҳияти, сув ресусрларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларининг якунлари, Марказий Осиё минтақаси электр энергетика кенгашининг навбатдаги йиғилишида муҳокама этилган масалалар ва соҳага доир бошқа янгиликлар юзасидан ахборот тақдим этилди.

Дастурда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов иштирок этди. «Радиомулоқот» дастури бошловчиси журналист Шоҳиста Қосимова.

Эслатиб ўтамиз, радиомулоқот кечки дастурларда такроран эфирга узатилиши мумкин.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>