Инсон саломатлиги ва меҳнат унумдорлигини таъминлашда спортнинг ўрни беқиёс, шундай эмасми?
⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан “Инсон саломатлиги — меҳнат унумдорлиги” шиори остида спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Тадбир давомида ишчи-ходимлар шашка спорт тури бўйича ўз билим-маҳоратини намоён этган ҳолда ўзаро куч синашдилар.
Мусобақа ғолиблари Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирлар 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрамига бағишлаб ўтказилмоқда.
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати