Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси дам олиш кунлари Самарқанд шаҳарларига саёҳат уюштиришди.
⚡️ Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 53 нафар тошкентлик энергетиклар ва оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати