Янгиликлар
Самарқандда Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтди
  • 27.10.2023
  • 174

2023 йил 25-26 октябрь кунлари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши ҳамда  Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 42-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Маълумот ўрнида: Марказий Осиё энергетика тизимларининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан комплекс фойдаланишни таъминлаш, энергетика соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни амалга ошириш бўйича маслаҳат органи ҳисобланади.

Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги раиси — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов.

Электр энергетика соҳаси раҳбарлари йиғилишининг кун тартибидан 2023 йилнинг вегетация даврида сув ресурсларини самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар, энергия тақчиллиги ва йирик аварияларнинг олдини олиш, ҳамкорликнинг истиқболли режалари, 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари, йўл қўйилган айрим камчиликлар ва уларнинг ечимлари, минтақадаги миллий ва халқаро диспетчерлик марказлари мутахассисларининг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва тармоқ иш фаолиятига рақамли технологияларни татбиқ этишда ўзаро келишув ва ҳамкорликни жорий этиш каби масалалари атрофлича таҳлил қилиниб, муҳокама этилди.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4506

✔️ Эслатиб ўтамиз, халқаро тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр энергетика ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК ҳамда “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди. Россия Федерацияси мутахассислари кузатувчи мақомида қатнашдилар.
    
⚡️Тадбир мезбони — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти.


 

 

Ишчи тартибдаги муҳакамаларнинг бош мавзуси — 2023 йил вегетация, яъни қишлоқ хўжалигининг суғориш мавсумида Марказий Осиёда мавжуд сув ресурсларини самарали бошқариш ва ундан оқилона фойдаланиш амалиётининг якунлари муҳокама этилди. Энг долзарб муҳокамалар эса 2023/2024 йил куз-қиш мавсумини ўзаро келишув ва техник-муҳандислик битимларига мувофиқ тарзда амалга ошириб, қиш мавсумида электр таъминоти барқарор фаолиятини таъминлашга қаратилган келишувлар бўлди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>