Янгиликлар
Расмий муносабат: Тошкент иссиқлик марказининг 4-иссиқлик маркази қозонхонасида ҳеч қандай ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолат юз бермаган
  • 25.10.2023
  • 134

Ижтимоий тармоқларда бугун, 25 октябрь куни “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖнинг 4-иссиқлик маркази қозонхонасида юз берган ёнғин туфайли электр таъминоти фавқулодда тўхтатилиши муносабати билан айрим туманларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилгани эълон қилинмоқда.

Мазкур воқеага қозонхонани электр энергияси билан таъминлайдиган, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ балансидаги, 110/35/6 кВ “Чуқурсой” подстанциясида юз берган ёнғин сабаб бўлган.

“Миллий диспетчерлик маркази” ДУК диспетчерлари томонидан хавфсизликни таъминлаш учун подстанцияни электр энергияси билан таъминловчи 2 та тармоқ қисқа муддатга ўчирилиб, қайта уланган.

Ҳозирги вақтда ёнғин бартараф этилган ҳамда электр қурилмада содир бўлган носозлик тузатилмоқда.

Бундан ташқари, Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли барча подстанциялар, электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформаторлар айни пайтда штат режимида ишламоқда ва электр таъминотида ҳеч қандай фавқулодда тўхталиш йўқ.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/9420

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>