Аввал хабар берганимиздек, Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 42-йиғилиши ўз ишини бошлади. Кун тартибидаги масалаларга мувофиқ дастлаб 2023 йил вегетация, яъни қишлоқ хўжалигининг суғориш мавсумида Марказий Осиёда мавжуд сув ресурсларини самарали бошқариш масалалари муҳокама этилмоқда.
Навбардаги мавзу 2023\2024 йил куз-қиш мавсумида кутилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, бундан ташқари, минтақада қурилаётган янги энергия блоклари (станциялар), қайта тикланувчи энергия манбаларини Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимига улаш ва уларда оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама этилмоқда.
✔️ Эслатиб ўтамиз, халқаро тадбирда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон электр энергетика ташкилотлари вакиллари иштирок этимоқда. Россия Федерацияси мутахассислари кузатувчи мақомида қатнашмоқдалар.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати