Янгиликлар
Белгиланган нормаларга асосан, электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:
  • 19.10.2023
  • 91

#Биласизми

Белгиланган нормаларга асосан, электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:

1 киловолтгача кучланишли тармоқлар учун — 2 метр;

20 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);

35 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 15 метр;

110 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 20 метр;

220 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 25 метр;

500 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 30 метр.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу муҳофаза зонаси электр узатиш тармоғи бўйлаб четки симларидан ҳар иккала томонга вертикал текислик билан чегараланган ер майдони ва ҳаво бўшлиғидан иборат.

Мазкур ҳудудда ҳар қандай қурилиш ишларини (уй, бино, иссиқхона ва ҳоказо) олиб бориш қатъиян тақиқланади.

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/9355

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>