Коррупцияга қарши курашиш
2023 йил 3-чорак якунлари бўйича ҳисобот: “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига оид маълумотлар
  • 05.10.2023
  • 248

 I.  Умумий маълумот

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергиясини республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турларидан ҳисобланади.

Бугунги кунда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, Марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 84 та подстанция ва 11 650 км дан ортиқ 220-500 кВли магистрал ҳаво электр узатиш линиялари мавжуд. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий аппарати ва таркибидаги тузилма ҳамда филиалларда жами бўлиб 4300 нафардан зиёд мутахассис ходимлар меҳнат фаолияти олиб бормоқда.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “uzbekistonmet.uz” расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида “Коррупцияга қарши курашиш — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ” номли рукн ва саҳифалар очилган. Унда Акциядорлик жамияти томонидан коррупцияга қарши кураш йўналишида олиб борилаётган ишлар, хусусан Молиявий бошқарув, бизнес-этика, шаффофлик ва комплаенс назорати бўлимининг мурожаатлари, маълумот ва ҳисоботлари бериб борилади.

Мисол учун: https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-11-07

Ушбу телеграм каналига ушбу ҳавола орқали аъзо бўлиш мумкин: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг жорий этилиши юзасидан муҳим вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида хориж амалиёти уйғунлигида коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш — давр талаби.

2021 йил 22 июлда Акциядорлик жамияти энерготизимда биринчилардан бўлиб ISO 37001:2016 — коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро сертификатини олишга муваффақ бўлди. Халқаро стандарт талабларига кўра, Акциядорлик жамиятимизда коррупцияга қарши тизимли иш жараёни йўлга қўйилган бўлиб, раҳбар ходимларга шу соҳада ўз малакаларини ошириш ҳамда малака оширишда олинган билимларни амалда қўллаш, умуман тизимли иш жараёнини жорий этиш мақсадида махсус ўқув курси ташкил этилди.

2021 йилнинг 13–16 июль кунлари ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ўқув курсида 20 нафар бошқарув аъзолари ва раҳбар ходимлари қатнашиб, коррупцияга қарши кураш йўналишида ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.

Ушбу ўқув курсида ташкилотда коррупцияга қарши курашиш сиёсатни шакллантириш, коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий қилишнинг асосий омиллари, коррупциявий таваккаллар (риск)ни баҳолаш, манфаатлар тўқнашуви ҳамда совға олиш-бериш сиёсатини тартибга солиш, ички аудит тизими ишини самарали ташкил этиш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ички меъёрий тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли билимлар ўзлаштирилди.

Сертификат топшириш тадбирида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Исақулов Дадажон Айнақулович сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишда биринчи галдаги вазифалар ижросини таъминлаш раҳбар ходимлар елкасига юклатиладиган вазифа эканлиги, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш зарурлиги, ишчи жараёнларда масалаларни тўғри ва холис баҳолаш мезонларининг яхши ўзлаштириб олиниши зарурлигини таъкидлади. Жамият фаолиятининг шаффофлиги ижро интизомининг қатъий талабларига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнига рақамли технологиялар кириб келиши орқали инсон омилининг камайтирилишига, назорат-тафтиш, ҳисоботларнинг тўғрилигига, амалга татбиқ этилаётган ички буйруқ ва топшириқларнинг ҳуқуқий асослари — амалдаги қонунчиликка кўра иш кўрилишига, қолаверса, ишчи-ходимларнинг билим-тафаккури ва тарбияси, маънавий дунёсига боғлиқлигини санаб ўтди. Фаолият қанча очиқ ва шаффоф бўлиб, амалдаги қонунларга таянган тарзда бажарилса, коррупцияга шунчалик шароит бўлмаслиги, унга қарши курашиш фақат тўғри ва ҳалол ишлашга, ўз ишига сидқидилдан ёндашишга кўп томонлама боғлиқлиги таъкидланди.

Айтиб ўтиш жоизки, ISO 37001:2016 — бу ташкилотда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт ҳисобланади. Алоҳида эътироф этиш керак, ИСО 37001:2016 сертификатини олиш орқали ташкилот инвесторлар, тадбиркорлар, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор томонларга жараёнларнинг шаффоф, қонуний ва жаҳоннинг илғор тажрибаларига мос равишда ўтказишни юқори даражада намойиш этишини таъминлайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 1 200 дан ортиқ ходимлари ўртасида коррупция ҳолатларини аниқлаш ва мониторинг қилиш бўйича аноним сўровлар ўтказилди. Тўпланган маълумотлар умумлаштирилиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти коррупцион рискларнинг олдини олишда коррупцион рисклар рўйхати бўйича йўл харитаси ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган йўл харитаси лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бошқарув раисининг буйруғи билан тасдиқланди.

II. Кўриб чиқиш натижалари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилишда ва комплаенс тизимида ходимлар томонидан қоидабузарлик ҳақида хабар қилиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• Махсус “ишонч телефони” +998 71 -208-56-49 ажратилди;

• Алоҳида электрон почта (biznesetika@uzbekistonmet.uz) очилди ва масъул ходим бириктирилди;

• Facebook (https://www.facebook.com/elektrtarmoq/);

• Махсус телеграм канали t.me/uzmetaxborotxizmati очилди.

• Совғалар ва унга тенглаштирилган қимматбаҳо буюмларни рўйхатдан ўтказиш реестри шакллантирилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида акциядорлик жамияти фаолиятининг барча йўналишларидаги коррупциявий шарт-шароитларни минималлаштириш ҳисобига коррупция ҳуқуқбузарлиги минимал даражага туширилди. Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ўртасидаги коррупция ва унинг оқибатлари тўғрисида семинарлар ўтказилди.

Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида жамоатчилик вакиллари билан тўғридан тўғри мулоқот йўлга қўйилди. Электрон саҳифага вилоят магистраль электр тармоқлари тўғрисидаги барча маълумотлар, жумладан, уларнинг раҳбарлари, жойлашган манзили ва телефон рақамлари жойлаштирилди.

Жамиятнинг расмий веб-саҳифасида “Коррупцияга қарши курашиш” ҳамда “рақобат чекланиши тўғрисида хабар бер” интерактив тугмачаси яратилди, келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб бориш ва мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш журнали жорий этилди.

Ҳисобот учун: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 2023 йил 1 январдан 2023 йил 30 сентябргача жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатлари келиб тушмаган.

III. Минималлаштириш чоралари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармони, ИСО 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш (минималлаштириш) бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси” тасдиқланди. Унда қуйидаги ҳолатлар акс эттилди:

• “тўрт кўз” тамойилини амалга ошириш, мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни назорат қилинадиган субъектларга етказиш, юқори даражадаги жамият томонидан тегишли маълумотларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш;

• қарор қабул қилишнинг аниқ асослари ва мезонларини белгилаш, қарор қабул қилишда маъмурий ихтиёрийликни йўқ қилиш, мажбурий талабларнинг бузилишини дастлабки аниқлаш пайтида назорат қилинадиган субъектларнинг айрим тоифалари учун огоҳлантириш тизимини жорий этиш;

• биттадан ортиқ маҳсулот, иш, хизматни ўз ичига олган ҳар хил товарларни, ишларни, хизматларни бир хил харидда бирлаштириш мақсадга мувофиқлигини жамият ваколатли бўлинмаси томонидан баҳолаш, давлат органининг ваколатли бўлинмаси томонидан бошқариладиган субъект ва хизматчилар (ходимлар) ўртасида мумкин бўлган аффилланганлик мавжудлигини текшириш;

• режалаштирилган текширувларни ўтказишнинг йиллик режаси лойиҳасини тузишда жамият ва назорат органининг ваколатли бўлинмаси назорат қилинадиган субъект билан жамият ва назорат органи хизматчилар (ходимлар) ўртасида боғлиқлик мавжудлигини текширишлар камайтирилишини ўз ичига олган.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги ПФ-154-сонли Фармони ижроси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 74-сон буйруғи «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг масъул бошқарма, бўлим ва хизматлар томонидан амалга оширилмоқда.

Очиқ маълумотлар порталига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш амалиёти 2019 йил октябрь ойидан бошланган. 2022 йил 15 июнь санасидан бошлаб Очиқ маълумотлар порталига Фармонда белгилаб берилган тартибдаги ма֦ълумотлар юкланиб, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилди.

Маълумот ўрнида: умумий маълумотлар (номи, манзили, асосий иш вазифаси, подстанциялар сони ва магистрал электр тармоқларининг узунлиги, филиал ва таркибий тузилмалар, иш тартиби, раҳбарият таркиби ва уларнинг қабул кунлари, аҳоли ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ягона ва ишонч телефон рақамлари, веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари); асосий кўрсаткичлар (статистик маълумотлар, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг миқдори /жами генерация/, электр энергияси транспортировкаси); қўшимча кўрсаткичлар (бўш иш ўринлари, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари ва статистикаси, маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни https://cooperation.uz  ва https://exarid.uzex.uz портали орқали амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситаларининг сони)  uzbekistonmet.uz веб-сайти ҳамда https://data.gov.uz порталига юкланмоқда.  

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақола, расмий баёнот, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда сўралган саволларга жавоблар, хабар ва маълумотларни ҳисобот жадвали шаклидаги иловалар орқали ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилмоқда.

Шунингдек, «Ўзбекистон МEТ» АЖнинг ЯГОНА ТEЛEФОН 71/236-60-35 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канселярия) 71/236-6226 рақамлари фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари +998 71-208-5622 Бошқарув раиси ёрдамчиси ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5649 фаолият юритмоқда.

2021 йилда Call сентрй рақами +998 (55) 500-5545 рақами ишга туширилди ва унинг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилди.

Акциядорлик жамиятининг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/category/23

Шу билан бирга, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/category/25  салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” https://www.uzbekistonmet.uz/oz/appeal/resume ва “Онлайн маслаҳатчи” https://www.uzbekistonmet.uz/oz  электрон дастурлари жорий қилинган.

 У. Рахматов, Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бошлиғи в.в.б.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида ҳисобот даврида ишга қабул қилинган (ротация қилинган) раҳбар кадрлар тўғрисидаги МАЪЛУМОТ

“Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” Акциядорлик Жамиятида Ўтказилган Йиғилиш  Баёни  №  1

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>