“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти таркибидаги “ENERGO-IT” филиали касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 30 сентябрь — 1 октябрь кунлари Жиззах вилояти, Зомин туманига саёҳат ташкил этилди. Зомин туманини ҳақли равишда “Ўзбек Швейцарияси” деб аташади. Маҳаллий табиат ўзининг гўзаллиги билан кишини ҳайратда қолдиради. Саёҳат давомида Филиал ходимлари миллий таомлар ҳамда қозон-нон пишириш жараёнида фаол иштирок этишди.
Шунингдек, “ENERGO-IT” филиали ходимлари Зомин давлат қўриқхонасидаги 700 ёшдаги “Бобо-ёнғоқ” дарахтини томоша қилиб, Зомин сув омбори, Шер-булоқ, Канёон ҳамда 1000 йиллик тоғ арчаси бориб кўришга муяссар бўлишди.
Мазкур қўриқхона ҳудудидаги виқорли тоғлар денгиз сатҳидан 1 минг 700 метрдан 4 минг 29 метргача баландликка эга уч зонани – тоғларнинг пастки, ўрта ва юқори қисмларини ўз ичига оларкан. 1 минг 500 дан 2 минг 500 ёшгача бўлган дарахтлдарни ўз ичига олган табиий арчазорлар энергетик-алоқачиларда катта таассурот қолдирди.
«Ramada Encore by Wyndham» меҳмонхонаси Зомин туманининг шимолий ёнбағрида жойлашган тоғ-иқлим курорт зонаси, ҳудуднинг энг гўзал гўшаларидан бирида, Туркистон тоғ тизмасининг шимолий ён бағрида, денгиз сатҳидан 2300 метр баландликда, миллий қўриқхона ҳудудида жойлашган экан. Бизнинг ходимларимиз мана шу мехмонхонада дам олишди. Бу меҳмонхонада катта спорт зал, бассейн ва ресторан мавжуд экан.
“Energo-IT” филиали касаба уюшмаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати