Янгиликлар
Хитой компанияси билан электр энергиясини сақловчи аккумулятор батареялари лойиҳалари муҳокама этилди
  • 30.08.2023
  • 207

Бугун, 2023 йил 30 август куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ раҳбарияти томонидан Хитойнинг "China Energy Engineering Group Northwest Power Construction Engineering Co., Ltd" компанияси бош директори Жаноб Юан Ёнсу бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Учрашув давомида томонлар компаниялар фаолияти тўғрисида маълумот алмашдилар ва истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашинилди. Хусусан, электр энергиясини сақловчи аккумулятор батареяларини ишга тушириш лойиҳаларида икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

✍️ Инвестиция бош бошқармаси

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>